Жиззахлик қизнинг фото ва видеоларини интернетда тарқатган йигит қўлга олинди

Жамият

image

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшовчи қиз ИИБга мурожаат қилиб, бошқаларга кўрсатиб бўлмайдиган фото ва видеоларини номаълум шахс ижтимоий тармоқларда тарқатаётганини билдирган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фото ва видеотасвирларни Жиззах шаҳрида яшовчи йигит тарқатаётгани аниқланган.

Йигит ушбу фото ва видеотасвирларни Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшаган, ҳозирда Россия Федерациясига мавсумий ишчи сифатида ишлашга кетган жабрланувчининг таниши унга тарқатиш учун берганини маълум қилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ҳар икки йигитга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

2386

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг