Жиззахдаги мудҳиш ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида содир бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Фориш тумани “Учма” МФЙ ҳудудидан ўтган “Жиззах – Фориш – Қизилча” 4Р-36 йўлининг 85-километрида йўл транспорт ҳодисаси рўй берди. Унда Навоий вилояти Нурота тумани “Синтоп” ҚФЙда яшовчи Ж.С. бошқарувидаги Cobalt Фориш тумани “Қўлба” ҚФЙда яшовчи З.Д. бошқарувидаги “ГАЗ-31” билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида Cobalt’да ёнғин келиб чиққан ва ушбу автомобиль ҳайдовчиси Ж.С. ҳамда унинг манзилдоши, йўловчи Х.Г. куйиш жароҳатидан вафот этган. Шунингдек, “ГАЗ-31” ҳайдовчиси Б.Т. туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган ёрдамга қарамасдан ҳаётдан кўз юмган. 

Мазкур автомобилда бўлган ҳайдовчининг ҳамқишлоғи, йўловчи И.Э. эса бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонанинг травматология бўлимига ётқизилган.

Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг