Жиззахда юк машинаси ва Nexia тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
21 Май 2022
5262Жиззахда катта тезлик билан ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 русумли автомобиль Зил-130 юк машинасига урилди. Оқибатда бир киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 19 май куни соат 16:30 ларда Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган Жиззах–Пахтакор–Дўстлик–Гагарин 4R-35 автомобиль йўлида содир бўлган.
41 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Nexia-3 Жиззах–Гагарин йўналиши бўйлаб катта тезликда ҳаракатланиб кетаётган вақтида ўзидан олдинда бўлган, чапга манёврни амалга ошираётган Зил-130 юк машинасининг кузов қисмига бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида Nexia-3 салонида бўлган йўловчи турли тан жароҳатлари олиб, кўрсатилган муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган.
LiveБарчаси