Жиззахда юк машинаси портлади

3-саҳифа 6838
image

Бугун, 8 сентябрь куни соат 06:00 лар атрофида Жиззах вилоятида “GAZ 330202” ГБА СПГ русумли юк бортли автомашина портлаб кетди. Бу ҳақда “Замон” ахборот дастурида хабар қилинди.

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори Эркин Очиловнинг айтишича, Шароф Рашидов туманидаги автомобилларга газ тўлдириш ва қуйиш шахобчаларининг биридан газ тўлдириб чиққан ҳайдовчи М.Султонов бошқарувида бўлган “GAZ 330202” ГБА СПГ русумли юк бортли, давлат рақами 70 683 КАА бўлган автомашина газ баллони портлаб кетган.

Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобиль йўлнинг чап томонида ўрнатилган бетон тўсиққа бориб, урилган. Мазкур бахтсиз ҳодиса сабабли ҳайдовчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 299
Рейтинг: 3
t
×