Жиззахда ўқувчилар ҳижобли қизни “самосуд” қилди
3-саҳифа
−
18 Май 2022
24340Ижтимоий тармоқларда Жиззахда мактаб ўқувчилари ҳижобли қизни самосуд қилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Аниқланишича, Жиззах шаҳри Боғишамол маҳалласида яшовчи, Жиззах шаҳридаги умумтаълим мактаби ўқувчиси М.Н. ижтимоий тармоқда Шароф Рашидов тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи М.А. билан мулоқотга киришади.
Ўзаро ёзишмалар чоғида улар ўртасида келишмовчилик юзага келади. Шундан сўнг, М.Н. ва М.А. Жиззах шаҳридаги ўқув марказида учрашиб, жанжаллашишган. Ушбу ҳодисанинг тасвирлари ижтимоий тармоқда тарқалиб кетган.
Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь