Жиззахда туман ҳокимлиги мутасаддилари 7 млрдни ўзлаштиришда гумонланмоқда
3-саҳифа
−
13 Август 2021
7933Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги Арнасой тумани ҳокимлиги мутасаддилари 7 миллиард сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштиргани ҳақида хабар тарқалди.
Маълумотларга кўра, Жиззах вилояти Aрнасой туманида пахта экиш режалаштирилган 8000 гектар майдоннинг 1068 гектарига пахта уруғи ўз вақтида экилмаган. Шунингдек 1549 гектар майдонга зарур агротехник чоралар кўрилмаган.
Шунга қарамасдан туман бюджетидан 8000 гектар майдонда пахта етиштирилаётганини сабаб қилиб, 7 миллиард 16 миллион сўмлик қўшимча имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.
Бош прократура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси