Жиззахда Суриядаги жангариларга қўшилиш ”орзусида”ги шахслар ушланди
3-саҳифа
−
11 феврал 2022 9101 1 дақиқа
Жиззахда Сурияга бориб, жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлганлар ушланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида халқаро террорчилик ташкилоти сафига бориб қўшилишни режалаштирган Х.Б. исмли фуқаро қўлга олинган.
У Пахтакор туманида яшаган 1999 йилда туғилган. 2019-2021 йиллар мобайнида ишлаб пул топиш мақсадида хорижий давлатларда бўлган.
“Бу жараёнда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилотининг ёлловчилари ғоявий таъсирига тушиб қолиб, яшаш манзилига қайтиб келганидан сўнг уларнинг ғояларини 10 нафардан ортиқ тенгдошлари орасида фаол тарғиб қилган”, дейилади хабарда.
Шунингдек, унинг Сурияга бориб, халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштирганлиги аниқланган ва ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август