Жиззахда Суриядаги террорчилик ташкилоти таркибига кирмоқчи бўлганлар ушланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида террорчилик ташкилоти таркибига кирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 июнь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар жараёнида Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи бир гуруҳ шахслар Сурия Араб Республикасида террорчилик ҳаракатларини амалга ошираётган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилоти таркибига қўшилишни режалаштираётган ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур фуқаролар хорижда бўлиши давомида Интернет тармоғи орқали террорчилик тузилмалари ёлловчиларининг таъсирига тушиб, яшаш манзилларига қайтиб келгандан сўнг ушбу террорчилик ташкилотининг бузғунчи ғояларини аҳоли орасида фаол тарғиб қилиб келгани аниқланган.

Ҳозирда суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

290

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг