Жиззахда сифатсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқаришга чек қўйилди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида аҳоли соғлиғига зарар келтирувчи, сифатсиз ёғ маҳсулотларининг ишлаб чиқарилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Д.” МЧЖ масъул шахслари “Тоқчилик” МФЙ ҳудудида жойлашган нотурар бинода яширин цех ташкил этиб, ушбу цехда истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётганлиги аниқланган.

Шунингдек, тадбир давомида 40,6 тонна чигит, 1 030 литр қўлбола ёғ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида ҳам истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган хонадонлар аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

сифатсиз ёғ маҳсулотлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар