Жиззахда олтин изловчилар тош тагида қолиб вафот этди

Жамият

image

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида пул топиш илинжида ножўя ва хавфли ишларга қўл урган 4 нафар олтин изловчи тош тагида қолиб вафот этди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 26 январь куни “Булоқбоши” қишлоқ фуқаролар йиғини “Авлиё” қишлоғида яшаган тўрт нафар фуқаро аҳоли яшаш жойидан тахминан 7-8 километр узоқликда жойлашган тоғдан ўзларини хавф остига қўйиб, тоғ бағрига 12-15 метр қазиб кириб руда олишаётган пайтда тош фуқароларни босиб қолган. 

Бунинг оқибатида икки нафар фуқаро чуқурдан чиқа олмасдан вафот этган. 2 нафари эса турли хил даражадаги синиш ва бошқа тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Жиззахда 2017 йилдан то шу кунга қадар ушбу тоққа чиқиб, ноқонуний равишда таркибида қимматбаҳо олтин зарралари бор бўлиши мумкин бўлган руда тошларни талон-торож қилганлик ҳолати бўйича бир неча фуқаро жавобгарликка тортилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

423

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг