Жиззахда номаълум ҳайвон гўштини олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият
−
02 Ноябрь 2022
8967Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида ўтказилган рейдда “ISUZU” автомашинаси тўхтатилганда, унинг юкхонасидан номаълум ҳайвонга тегишли жами 1,2 тонна гўшт маҳсулоти борлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Дўстлик туманида жойлашган “Манас-14” йўл-патруль хизмати масканида рейд ўтказилган. Ушбу рейд давомида “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “ISUZU” тўхтатилиб, автомашина юкхонасидан номаълум ҳайвонга тегишли жами 1 тонна 200 кг. гўшт маҳсулоти топилган.
Ўрганишлар натижасида ушбу гўшт маҳсулоти Самарқанд вилоятидан Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетилаётгани аниқланган.
Шунингдек, гўшт маҳсулотининг истеъмолга яроқли ёки яроқсизлигини аниқлаштириш учун вақтинча музхонага жойлаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь