Жиззахда машина икки нафар ўқувчини уриб юборди

3-саҳифа

image
Жиззахда машина икки нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди. Улардан бири вафот этган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 
 
Қайд этилишича, йўл транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 9 декабрь куни соат 18:00 атрофида Шароф Рашидов тумани "Сарайлик" МФЙ Зарафшон кўчасида содир бўлган. Шу маҳаллада истиқомат қиладиган ҳайдовчи бошқарувида бўлган "ГАЗ-24" русумли автомобиль йўлни кесиб ўтаётган 7-синф ўқувчиси ва унинг 6-синфда ўқийдиган укасини уриб юборган. 
 
Оқибатда болалардан бири оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Иккинчиси эса бош мия чайқалиши ташхиси билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах вилояти филиалига ётқизилган.  
 
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ЙТҲ сабаблари ўрганилганда, автоҳалокат содир бўлган кўчада йўл ёритиш чироқлари ўрнатилмагани, йўлнинг қатнов қисмида эса нотекисликлар мавжудлиги маълум бўлган.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг