Жиззахда маҳкум ўзини осиб қўйди
Жамият
−
21 Ноябрь 2021
20312Жорий йилнинг 17 ноябр куни соат 15:00 атрофида Жиззах вилояти Зафаробод туманида жойлашган 30-сонли манзилли колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ маълум қилди.
Маълум қилинишича, Шароф Рашидов тумани “Қаҳрамон” МФЙдаги МЧЖда шартнома асосида меҳнат қилаётган маҳкум ўз иш жойини ташлаб кетган. У шу куни соат 22:00 ларда ўзи яшаган Бахмал тумани Қир қишлоғига бориб, қўшинисининг ўнг қўл кафти ва қорин қисмига ошхона пичоғи билан бир неча марта жарохат етказиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Жабрланувчи қорин бўшлиғига ўткир тиғли жисм билан санчилиб кирган жароҳати ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур жиноятни содир этган шахснинг жасади 18 ноябрь куни соат 00:30 ларда Бахмал тумани ҳудудидаги “Чоршанба” дехқон бозоридан топилган. У бозор ҳудудидаги савдо дўкони айвонига ўзини осгани хабар қилинмоқда.
LiveБарчаси