Жиззахда Lacetti ҳайдаб кетаётган 7-синф ўқувчиси аниқланди (видео)
Жамият
−
10 Сентябрь 2021
9768Жиззах вилоятида 13 ёшли боланинг Lacetti русумли автомобиль ҳайдаб кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Зомин туманида ЙПХ ходимлари томонидан Lacetti русумли автомобиль тўхтатилган. Шунда автомобиль бошқарувидан 13 ёшли, 7-синфда ўқийдиган бола тушиб келган. Автомобиль салонида ушбу боланинг укаси ва синглиси ҳам борлиги аниқланган.
ЙПХ ходимининг “Автомобиль бошқарганингиз ҳақида ота-онангизнинг хабари борми?”, деб берган саволига 7-синф ўқувчиси қуйидагича жавоб қайтарган:
“Ҳа, хабарлари бор, ўзимизнинг кўчада бир йилдан бери бошқариб юраман”.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь