Жиззахда катталиги ёнғоқдек дўл ёғди
Жамият
−
03 Август 2021
4338Бугун, 3 август куни Жиззах вилояти Зомин тумани “Дуоба” тоғли ҳудудларида кучли чақмоқ-момақалдироқли жараёнлардан дўл ҳодисалари кузатилди.
Таъкидланишича, баъзи дўлларнинг катталиги ёнғоқдек келади. Aйни дамда кучли жала ва дўл ёғиш ҳодисаларидан сўнг, Зомин тоғликларида ҳаво ҳарорати пасайиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Зомин туманининг тоғли ҳудудида ёнғин чиққанди. Ушбу ҳолатда 80 гектар майдон қуруқ ўт ва дарахтлар ёнган. Ёнғинни бартараф этишда 14 та ёнғин ўчириш экипажи ва 1 та ёнғин қутқарув отряди, 4 та вертолёт жалб этилган эди.
LiveБарчаси