Жиззахда Қозон Федерал университети филиали очилади
Жамият
−
30 Август 2021
5876Жиззах шаҳрида Қозон Федерал университети филиали ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Жиззах шаҳрида Қозон Федерал университети филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Ҳужжатга қўра:
• таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади. Филиалга талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
• геология, дастурий муҳандислик, иқтисодиёт, машинасозлик, даволаш иши, стоматология, фармация, тиббий биокимё каби йўналишлар ва магистратура мутахассисликлари бўйича малакали кадрлар тайёрланади;
• кадрлар тайёрлаш кундузги, сиртқи ва бошқа шаклларида олиб борилади. Битирувчиларга Ўзбекистон ва Россияда тан олинадиган Университет дипломи берилади;
• ўқишга қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан белгиланади;
• Филиал профессор-ўқитувчиларининг 40 фоиздан кам бўлмаган миқдорини Университет ва хорижий олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчиларини дарс беришга ва илмий фаолиятга жалб этиш орқали шакллантиради.
Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан Университет Ўзбекистон Миллий университети ҳамда унинг Жиззах филиали билан ҳамкорликда “Дастурий инжиниринг”, “Фармация” ва “Ахборот тизимлари ва технологиялари” таълим йўналишлари бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни бошлайди ҳамда мазкур дастурга қабул қилинган талабалар келгусида ўқишларини Филиалда давом эттиради.
LiveБарчаси