Жиззахда қаровсиз қолган эркакка танқидлардан сўнг эътибор қаратилди (видео)
3-саҳифа
−
05 Июнь 2023
12176Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳар шифохонаси ҳовлисида оғир аҳволда ётган беморнинг видеоси тарқалди. Унда бемор яралангани, лекин етарли тиббий ёрдам кўрсатилмагани боис унинг яралари атрофида чивинлар учиб юрганини кўриш мумкин. Ҳолат юзасидан Зомин тумани ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.
Дастлабки маълумотларга кўра, видеодаги шахси номаълум фуқарони 2022 йилнинг ноябрь ойида Зомин туманининг Чорводор қишлоғидан кўчада совуқда қолиб кетгани учун тез тиббий ёрдам машинасида Зомин марказий шифохонасига олиб келинган. Керакли даво муолажалар қилинган. Бемор ўзига келгач уни шахсини аниқлаш имконияти бўлмагач, туман тиббиёт бирлашмаси бемор шахсини аниқлаш ва қариндошларига хабар беришда амалий ёрдам сўраб туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, прокуратурасига мурожаат қилган.
Натижада беморнинг қариндошлари ташлаб кетгани, шу вақтгача у тумандаги бир фермер хўжалиги раисининг уйида ишлаб келгани аниқланган.
Бемор қарийб етти ой туман марказий шифохонасида ётиб даволанган.
Қайд этилишича, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбариятининг тегишли ташкилотларга беморнинг қариндошларини топиш ёки мурувват уйларига жойлаштириш бўйича такрорий мурожаатларидан сўнг, ўз уйида ишлатган фермер хўжалиги раиси беморни уйига олиб кетган. Аммо, хўжалик раиси бир-икки кун ўтиб, видеодаги шахсни Даштободдаги шифохонага ташлаб кетган. Тиббиёт ходимлари томонидан бемор шифохонага жойлаштирилган. Аммо, беморнинг хонадошлари ушбу бемор билан бир хонада ётмасликларини, ушбу беморнинг алоҳида хонага ўткизишни талаб қилган.
Шунда бемор алоҳида хона тайёрланишига қадар шифохона ҳовлисига вақтинча жойлаштирилади.
“Бемор ҳозир алоҳида хонага жойлаштирилган ва керакли даво муолажаларни олмоқда. Маълумот учун, қаровчиси йўқ шахслар мурувват уйларига жойлаштирилади ва ўша ерда даволанади. Айни пайтда тегишли ташкилотлар билан бирга бемор даволаниб бўлгач мурувват уйларига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь