Жиззахда қариндоши томонидан калтакланган 3 яшар қизалоқ вафот этди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жиззахда уч ёшли қизалоқ қариндоши томонидан калтакланди. Оқибатда қизча вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби QALAMPIR.UZ'га маълум қилди. 

Қайд этилишича, 2020 йилда Туркия давлатига чиқиб кетган  А.Қ. исмли шахс ўзининг қизини тегишли ҳужжатларсиз Жиззах вилояти Пахтакор тумани "Тошкент" МФЙда яшовчи фуқаро Д.Ю. қарамоғига топширган.

Д.Ю. эса 2019 йилда туғилган вояга етмаган Ш.Қ.га қасддан оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда Ш.Қ. ўзига келмасдан, жорий йилнинг 13 август куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Ю. нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси тегишли қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суд ажримига кўра унга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда мазкур жиноят ишлари бўйича вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговнинг бориши устидан вилоят прокурори томонидан алоҳида назорат ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

673

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг