Жиззахда иккита юк машинаси ёниб кетди
3-саҳифа
−
06 Август 2022 12017 1 дақиқа
Бугун, 6 август куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида иккита юк машинаси тўқнашиши оқибатида ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса соат 04:14 ларда Ғаллаорол тумани 4Р автомобиль йўлининг “Кўкгумбаз” МФЙ Қоронғул қишлоғидан ўтувчи 30-км.да юз берган. 1986 йилда туғилган фуқаро С.Л. “Газель” русумли юк автомобилда “Ғаллаорол-Жиззах” йўналишида ҳаракатланиб кетаётганда бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдан келаётган, 2002 йилда туғилган фуқаро Ж.И. бошқарувидаги фура билан тўқнашган. Шундан сўнг, “Газель”да ёнғин чиққан.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун Ғаллаорол тумани ФВБ ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 04:31 да ёнғин жойига етиб борган ва соат 04:50 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Қайд этилишича, ёнғин натижасида ҳар иккала автомобилининг салон қисми ёниб зарарланган. Жабрланганлар йўқ.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь