Жиззахда эр хотинини темир билан уриб ўлдириб қўйди

3-саҳифа 12044
image
-

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида эр ўзаро жанжал сабаб турмуш ўртоғини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 2 сентябрь куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани Бахт маҳалласида тунги соат 02:00 да эр-хотин ўртасида оилавий низо келиб чиққан. 1982 йилда туғилган эр хотинининг бош қисмига арматура бўлаги билан уриб, унга оғир тан жароҳати етказган.

Оқибатда жабрланувчи туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Аммо муолажаларга қарамай, жабрланувчи вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрь куни Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида эр ўзаро жанжал оқибатида хотинини ўлдириб қўйган эди.

Фарангиз Салимова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 382
Рейтинг: 3
t
×