Жиззахда эр хотинини пичоқлаб ўлдирди
3-саҳифа
−
25 Декабрь 2022
11990Жиззахда эр-хотин ўртасидаги жанжал ўлим билан якунланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Жорий йилнинг 19 декабрь куни соат 18:00 да фуқаро Б.И. ва турмуш ўртоғи Н.И. ўртасида оилавий келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Жанжал вақтида Б.И. ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг ўнг елка қисмига уриб, тан жароҳати етказган.
Оқибатда 1975 йилда туғилган Н.И. оғир тан жароҳати олиб, шифохонага олиб борилган. Бироқ муолажаларга қарамай, аёл вафот этган. Б.И. процессуал тартибда ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Қайд этилишича, гумонланувчи Б.И. шу вақтга қадар спиртли ичимлик истеъмол қилувчилар ва оилавий жанжалкашлар сифатида Ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турмаган. Шунингдек, ушбу оила маҳаллада ижобий тавсифланиб, низоли оилалар рўйхатина олинмаган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 104-моддаси 3- қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь