Жиззахда банк бошқарувчиси бўлим бошлиғини отиб қўйди.
3-саҳифа
−
18 Сентябрь 2022
42473Жиззахда банк бошқарувчиси ўз ходимига ўқ узди. Ходим тирик, у олган тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
2022 йилнинг 16 сентябрь куни соат 22:30 ларда Зомин тумани “Тараққиёт” МФЙда яшовчи АТ Халқ банки Зомин филиали бошқарувчиси Н.М. яшаш хонадони олдида АТ Халқ банки Зомин филиалида бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи спиртли ичимлик таъсирида бўлган Н.Ж. билан ўзаро тортишиб, жанжаллашган. Оқибатда банк бошқарувчиси Н.М. тан жароҳати етказиш мақсадида спорт (тир) қуролидан бир маротаба отиб, Н.Ж.га тан жароҳати етказган.
Н.Ж. кўкрак қафасининг чап ён қисми юза жароҳати ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари Зомин тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь