Жиззахда асфальт ётқизиш машинаси 6 ёшли болани босиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Жиззах вилояти Пахтакор туманида 6 ёшли бола асфальт ётқизиш машинаси остида қолиб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, ҳолат соат 17:10 атрофида Боғишамол қишлоғида содир бўлган. 2016 йилда туғилган Т.Ш. велосипеди билан маҳалла ҳудудида иш жараёнини ўтказаётган “Каток” русумли асфальт ётқизиш машинаси орқа томонига яқинлашган. Ҳайдовчи орқага қараб ҳаракатланган пайтида бола машина билан тўқнашиб, йиқилган ва у техника остида қолиб кетган.

Оқибатда бола воқеа жойида вафот этган. Ҳолатга ҳайдовчининг бепарволиги, иш вақтида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани, иш жараёни кетаётган кўчанинг икки томонига огоҳлантирувчи белги қўйилмагани, ҳайдовчи олдида уни огоҳлантириб туриши керак бўлган ёрдамчи ишчиларнинг йўқлиги сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан оғир техника воситаси тегишли бўлган фирма раҳбарига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддаси (Йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузиш) билан маъмурий баённома тузилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Янгийўлда 20 яшар ҳайдовчи Nexia русумли автомобилида пиёдани босиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

663

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг