Жиззахда 44 ёшли пиёда Cobalt уриб юбориши оқибатида вафот этди
3-саҳифа
−
25 август 2022 5945 1 дақиқа
Жиззахда Cobalt русумли автомобиль йўлнинг белгиланмаган қисмида ўтаётган 44 ёшли пиёдани уриб кетди. Оқибатда пиёда вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 20 август куни соат 23:54 атрофида Шароф Рашидов туманида содир бўлган.
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи шахс Cobalt’ни Тошкент йўналиши бўйича бошқариб кетаётганда, 1978 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
Аниқланишича, пиёда йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда тан жароҳати билан шифохонага олиб келинган. Бироқ у кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, шифохонада вафот этган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август