Жиззахда 102 ёшли онахон коронавирусга қарши эмланди

Жамият 1202
image

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида 102 ёшга кирган онахон коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Суймахол Зулимова 1919 йилда туғилган бўлиб, Зарбдор туманининг “Оқар” маҳалласи Баҳор кўчасида яшайди.

“Болам, жон ширин экан, мана, мен 102 ёшга кириб эмландим. Шифокорлар доим ҳолимдан хабар олиб туради. Ножўя таъсирини сезмадим. Илоҳим, юртимиз доим тинч, юртбошимиз омон бўлсин. Бу бало-ю офатлардан тезроқ халос бўлайлик”, дейди 102 ёшли онахон.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнларига старт берилган эди. 13 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар 25 мингдан ошди

Юлдуз Абдурашидова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 2.8
t
×