Жиззахда 10 га яқин машина тўқнашди. Бир киши қурбон бўлди 

3-саҳифа

image

Жиззахда 3 та “Зил-130”, йўл-патруль хизмати инспекторининг Cobalt’ автомобили, Damas ва яна бир нечта машиналар тўқнашди. Оқибатда 21 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳат олди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 18 август куни соат 23:30 атрофида Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги йўлда 52 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги "Зил-130" русумли юк автомашинаси носоз ҳолда тўхтаб қолган. 

Шу ерда хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Cobalt русумли хизмат автомобилида маёқчаларини ёқиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаб турган вақтида, 21 ёшли зоминлик ҳайдовчи "Зил-130" русумли юк машинаси билан ЙПХ инспекторининг хизмат автомобилини чап томонини қириб ўтиб, олдинда тўхтаб турган юк машинасининг орқа қисмига урилган.

Юзага келган тирбандлик туфайли тўхтаб турган 26 ёшли бухоролик ҳайдовчи бошқарувидаги Damas орқасидан ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли зоминлик ҳайдовчи бошқарувидаги “Зил-130” русумли юк автомашинасининг тормоз тизими ишламай қолиши оқибатида, олдиндаги автомобилларнинг ўнг томони ва бордюр ўртасидан юриб кетган. Шу тақлид юк машинаси Самарқанд вилояти Қўшкўпир туманида яшовчи 53 ёшли пиёдани уриб юбориб, ҳаракатланишда давом этган ва Cobalt русумли ЙПХ хизмат автомашинасининг орқасига урилган.

ЙТҲ оқибатида 21 ёшли "Зил-130" русумли ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган ва икки нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг