Жиззахда ҳоким, Сирдарёда прокурор ўринбосари пора билан ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими ва Сирдарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Гулистон шаҳар прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Аниқланишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокимлигининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бўлими бош мутахассиси қурилиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, унга туман ҳокимининг тегишли қарори билан “Токчилик” МФЙ ҳудудида умумий ўрта таълим мактаби биносини барпо этиш учун ажратилган 1,7 гектар ер майдонида 8 та кўп қаватли уйлар қурилишига рухсат олиб бериши эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Жорий йилнинг 5 июль куни бош мутахассис сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олиб, туман ҳокимига беради. 8 июль куни эса тадбиркордан қолган 20 минг АҚШ долларини ҳам олади ва унга кўп қаватли уй қуриш учун ҳоким томонидан рухсат берилган ҳужжатларни тақдим этади.

Сўнгра бош мутахассис ҳокимият биноси олдида туман раҳбари билан учрашиб, 10 минг АҚШ долларини берган вақтида Давлат ҳавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланади.

Билдирилишича, ҳозирда Шароф Рашидов тумани ҳокими депутатлик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан, бош мутахассисга эса Жиноят кодексининг 168-(Фирибгарлик) ва 211-модда (Пора бериш)лари билан жиноят иши қўзғатилди. 

Сирдарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Гулистон шаҳар прокурори ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Боёвут туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарига нисбатан Боёвут тумани ИИБ Тергов гуруҳи иш юритувидаги Жиноят Кодексининг 168-(Фирибгарлик) ва 167-моддалари (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлламаслик ҳамда кейинчалик ишни гумонланувчи фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора сўрайди.

Давлат ҳавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонун ҳимоячиси талаб қилинган пул маблағини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 
Ҳозирда прокурор ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Билдирилишича, ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

пора Сирдарё Жиззах ҳоким прокурори ўринбосари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг