Жиззах ва Андижонда газ мансабдорларига жиноий иш қўзғатилди

3-саҳифа

image

Андижон ва Жиззах вилоятларида газ ҳисоблаш ускуналарини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

)Қайд этилишича, “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг Андижон шаҳар бўлими мансабдор шахслари ва бошқалар 839 млн сўмлик газ ҳисоблаш ускуналарини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Шунингдек,  Жиззахда “Шароф Рашидов тумангаз” газ таъминот бўлими мансабдор шахслари жами 93 млн сўмлик газ ҳисоблаш ускуналарини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

292

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг