Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Жамият

image

Бош прокуратура томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳа фуқароларнинг таклифлари асосида янада такомиллаштириш мақсадида жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилди.

Лойиҳани ишлаб чиқишда жиноят қонунчилиги нормаларини унификация қилишга, уни янада либераллаштиришга, жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштиришга ҳамда жиноятлар учун санкцияларни қилмишларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасига қараб мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, лойиҳада турлича шарҳлаш ёки коррупция ҳолатлари содир этилишига йўл қўядиган нормаларни чиқариб ташлашга қаратилган ўзгартиришлар назарда тутилган.

Қайд этилишича, лойиҳа илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида тайёрланган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг