Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди судьяси коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси Шавкатжон Шодмонов 45 ёшида касаллик сабаб вафот этди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати маълум қилди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамоаси жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси Шавкатжон Шодмоновнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади”, дейилади хабарда.

Олий суд матбуот котибининг QALAMPIR.UZ`га маълум қилишича, Шавкатжон Шодмоновнинг бевақт ўлимига коронавирус инфекцияси асоратлари сабаб бўлган.

Шавкатжон Шодмонов 1975 йилда Андижон шаҳрида туғилган. Суд органларидаги фаолиятини 1997 йилда бошлаган. 2008 йилдан бери судья бўлиб ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкатжон Шодмонов

Баҳолаганлар

339

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар