Жигарда қандай оғир хасталиклар учраши мумкин?
Саломатлик
−
29 Июнь 2021
9825Жигар – инсон организмида oвқат ҳазм қилиш тизимининг энг катта “ бези” ҳисобланади. У танадаги ўзини ўзини тиклаб олувчи ягона аъзо. У организмни зарарли аллерген ва заҳарли моддалардан ҳимоя қилади. Овқат ҳазм бўлишида ва озиқ моддаларининг ичакдан қонга сўрилишида муҳим роль ўйнайди. Қон ивишида ва бошқа кўплаб зарурий моддаларни синтез қилишда бош вазифалардан бирини бажаради.
Алкоголизм ва ҳазм қилувчи аъзоларнинг сурункали касалликлари сабабли организмда зарарли моддалар кўпайиб кетса, жигар функциялари бузилади. Бундай кутилмаган ўзгаришлар сабабли жигарда оғир касалликлар пайдо бўлади.
Жигар танамизда метаболик (ҳужайралараро суюқликдаги алмашинув), экскретор (организимдан ўт билан жигарнинг ўзида синтезланган ва қонда ушлаб қолинган бирикмаларни чиқариш) ва тўсиқ каби энг муҳим вазифаларини бажаради. Булардан ташқари танамиздаги 500 дан ортиқ энг муҳим функцияларни бажарувчи ушбу организм, кўпинча ўзидаги салбий ўзгариш ва касалликлар ривожланаётганини сездирмайди. Жигардаги кўплаб касалликларнинг ривожланиш жараёни тинч ўтади. Шу сабабли ҳам кўпчилик шифокорлар жигарни “индамас аъзо” деб аташади. “Индамас аъзо”даги касалликларни фақат умумий қон таҳлилининг натижалари орқали аниқлаш мумкин.
Жигарда учровчи хасталиклар:
• Жигар сиррози;
• Сурункали вирусли Гепатит C;
• Сурункали вирусли Гепатит Б;
• Бирламчи сафро сиррози;
• Бирламчи склерозли холангити;
• Алкоголли гепатопатия;
• Стеатоз ва алкоголизм стеагепатити;
• Жигар саратони.
Агар сизда сабабсиз кўкаришлар, чарчоқ, терида ва кўзда кузатиладиган сарғайишлар, қориндаги оғриқ, қорин катталашуви каби аломатлар кузатилса, албатта шифокорга мурожаат қилинг! Шунингдек бу вазиятда соғлиғингизга жиддийроқ эътибор қаратинг! Акс ҳолда, сизда биз юқорида санаб ўтган хасталиклар ривожланиши мумкин.
Жигардаги сурункали гепатитнинг оғир C ва Б кўринишлари асосан спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш, қон томирларидаги ўзгаришлар ва сафро чиқиш йўлларидаги (Сафро - ўт пуфагида сақланадиган жигар томонидан ишлаб чиқарилган суюқлик) муаммолар оқибатида юзага келади. Бу касалликлар жигар сиррозига айланиб, ушбу аъзо ҳужайраларини нобуд бўлишига ва ундаги ҳолатни бузилишига олиб келади.
Жигарда учровчи касалликларнинг ўткир даражасини пайдо бўлишига баъзида дори воситаларини нотўғри қабул қилиш ҳам сабаб бўлади.
Дурдона Пирназарова
LiveБарчаси