ЖИЭД Қашқадарёдаги колонияда маҳкум қалбаки пул ясаганини рад этди

Жамият

image

Аввалроқ, Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги жазони ижро этиш манзил-колониясида сақланаётган маҳкум қарийб ярим миллиард сўм қалбаки пулни босиб чиқаргани ҳақида хабар берилган эди. Хабарда маҳкум қалбаки пулларни манзил колонияда принтер ёрдамида чиқаргани ҳақида сўз борган.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти расмий баёнот билан чиқиб, ушбу жиноятни  маҳкум Ғайбуллаев колонияда содир этмаганини маълум қилди. 

“Олиб борилган суриштирув давомида юқоридаги ҳолатга 34-сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкум Ш.Ғайбуллаев ҳам ушбу гуруҳ аъзоларига колонияда туриб телефон орқали алоқада бўлиб, етакчилик қилганлиги аниқланган”, дейилади департамент муносабатида.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қашқадарё вилоят Қарши шаҳар бўлимининг 12 октябрь куни чиқарган хатига асосан, маҳкум Ш.Ғайбуллаев Жиноят кодекснинг 176-моддаси 2-қисми “в” банди, 176-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланувчи тариқасида жиноий ишда иштирок этишга жалб этилган. 

Ҳозирда маҳкум Ғайбуллаевга нисбатан Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси қўлланилган.

Аммо департмент баёнотида қалбаки пуллар айнан қаерда тайёрлангани маълум қилмаган. Департмент Матбуот хизмати вакили бу масалага тергов давомида аниқлик киритилишини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг