“Жеймс Бонд” фильми мусиқаси бастакори Монти Норман вафот этди
Маданият-санъат
−
12 Июль 2022
5434Британиялик таниқли бастакор Монти Норман кеча, 11 июль куни 94 ёшида вафот этди.
Монти Норман 1928 йилнинг 4 апрель куни шарқий Лондонда туғилган. Латвиядан Буюк Британияга кўчиб келган муҳожирлар оиласида туғилган Норман 16 ёшида онаси совға қилган гитара сабабли мусиқага меҳр қўяди.
1950-1960 йилларда Монти Норман турли мусиқий гуруҳларда ўзини қўшиқчи сифатида ҳам синаб кўради. Аммо унга чинакам омад у басталаган мусиқалар ортидан келади. 1962 йилда унга британиялик айғоқчилар ҳақида ҳикоя қилувчи янги “Доктор Ноу” фильмига мусиқа басталаш таклифи берилади. Фильм продюссерлари Монти Норманни кўндириш мақсадида уни рафиқаси билан Ямайкага саёҳат учун таклиф қилишади ва барча харажатларини қоплашади. Натижада Монти Норман томонидан “Агент 007” саргузаштлари ҳақидаги фильмлар рамзига айланган мусиқа басталанади ва 1962 йилдан кейин ишланган “Агент 007” ҳақидаги деярли барча фильмларда унинг мусиқасидан фойдаланилган.
Шунингдек Монти Норман томонидан ўтган асрда ишланган “Доктор Жекиланинг икки юзи”, “Ер ёниб кетган кун” ва “Мени Бвана деб чақиринг” каби фильмлар учун ҳам мусиқалар басталаган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15