Жепаров “Локомотив” спорт директори лавозимига тайинланди

Спорт

image

“Локомотив” футбол мактабида фаолият юритиб келаётган Сервер Жепаров эндиликда клуб спорт директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда "темирйўлчилар"нинг  матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этиш жоизки, Жепаров 2016 йилда футболчи сифатида “Локомотив” сафида ўйнаган.

Маълумот учун Сервер футболчилик фаолияти давомида Ўзбекистоннинг “Навбаҳор”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Металлург”, Жанубий Кореянинг “Сеул”, “Сеонгнам”, “Улсан”, Саудия Арабистонининг “Аш-Шабаб”, Эрон чемпионатининг “Истиқлол”, “Сепахон” ва Қозоғистоннинг “Жетису” клубларида тўп сурган. Шунингдек ярим ҳимоячи Осиёнинг энг яхши футболчисига топшириладиган совринни 2 маротаба қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз Сервер Жепаров 2019 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг