ЖЧни ютишга асосий даъвогар жамоалар рейтингги тузилди
Спорт
−
01 Апрель 2022
5403Жорий йилнинг 21 ноябридан то 18 декабригача футбол бўйича, навбатдаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унга Қатар мезбонлик қилади.
Ҳозирда, мундиалда иштирок этадиган 29 та жамоанинг номи аниқ бўлиб улгурган. Шунинг учун, Англиянинг “Goal” нашри ҳар бир терма жамоанинг Жаҳон чемпионатида зафар қучиш имкониятини баҳолаб чиқди ва рейтинг тузди.
Мундиалда ғалаба қозониш имконияти энг юқори баҳоланган 10 та жамоа билан танишинг.
1. Франция;
2. Англия;
3. Бразилия;
4. Испания;
5. Германия;
6. Аргентина;
7. Бельгия;
8. Дания;
9. Португалия;
10. Нидерландия.
Осиё жамоалари орасида энг юқори ўринда Жанубий Корея қайд этилган, яъни кореяликлар 20 поғонада жой олган. Шунингдек, Саудия Арабистонининг Жаҳон чемпионатида зафар қучиш имконияти жуда паст баҳоланган.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси