ЖЧ-2022 муддати ўзгариши мумкин

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг бошланиш муддати ўзгариши мумкин.

Ташкилот ҳозирда турнир жадвалига ўзгартириш киритиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Режага кўра, мундиал 21 ноябрь куни старт олиши керак. Бироқ, Қатар-2022 ташкилотчилари чемпионат бошланишини 20 ноябрь кунига кўчиришмоқчи.

Бунга сабаб, Қатар ва Эквадор терма жамоалари ўртасидаги очилиш ўйини 21 ноябрда эмас, 20 ноябрь куни бўлиб ўтиши назарда тутилган.

Қатар-2022 муддатини ўзгартириш масаласини FIFA президенти Жанни Инфантино ва футбол конфедерациялари раҳбарларининг қарори ҳал қилади. Мазкур вазиятда, бундай қарор фақат овоз бериш натижаларига кўра қабул қилинади.

Маълумот учун, Қатардаги мундиал 21 ноябрдан 18 декабрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Иброҳим Давронов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

733

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг