ЖЧ-2021. Жўраев кичик олтин медални қўлга киритди 

Спорт 1079
image

Бугун, 16 декабрь куни Тошкентда давом этаётган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатининг 9-кунида эркаклар ўртасида 109 кггача бўлган вазнли атлетлар ўртасида финал беллашуви ўтказилди ва даст кўтариш баҳсларида ўзбекистонлик Акбар Жўраев кичик олтин медални қўлга киритди. Ушбу вазнда Руслан Нуриддинов ҳам иштирок этмоқда.

Даст кўтариш машқида кумуш медаль 188 кг тошни ўзига бўйсундирган арманистонлик Симон Мартиросянга насиб этди. 3-ўринни эса 185 кг натижа кўрсатган Руслан Нуриддинов эгаллади.

Ҳозирча, Акбар Жўраев 196 кг натижа билан энг яқин таъқибчисини 8 килограмм ортда қолдирмоқда

Эркаклар: 109 кг – даст кўтариш

1. Акбар Жўраев – 196 кг;
2. Симон Мартиросян – 188 кг; 
3. Руслан Нуриддинов – 185 кг.

Эслатиб ўтамиз, олдинда Силтаб кўтариш баҳслари кутиб турибди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 2.8
t
×