Жазоирни 20 йил бошқарган Абдулазиз Бутефлика вафот этди

Олам

image
0:00
0:00
download

Жазоирнинг собиқ Президенти Абдулазиз Бутефлика 85 ёшида вафот этди. У мамлакатни 1999-2019 йилларда бошқарган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Бутефлика 1999 йилда 74 фоиз овоз билан мамлакат Президенти этиб сайланган. Шундан сўнг, у яна уч марта давлат раҳбари лавозимига сайланган. Бир қатор сиёсатшуносларнинг фикрича, 90-йилларда Жазоир фуқаролар уруши домида қолганида айнан у мамлакатни қора ўн йилликдан олиб чиқишга муваффақ бўлган. Хусусан, 2005 йилда Бутефлика даврида мамлакат ичкарисидаги қонли можарога умуман чек қўйилган умумхалқ референдумида Миллий Тинчлик Хартияси қабул қилинган.

Бутефлика ҳокимиятдалигининг сўнгги йилларида соғлиғидаги муаммолар сабаб қийналган ва ногиронлар аравасида ҳаракатланган. Бутефлика 2019 йил февраль ойида бешинчи муддатга ҳам сайланмоқчилигини айтганида, мамлакатда мисли кўрилмаган норозилик бошланган. Презиеднт ниятидан қайтишга мажбур бўлган. Аммо намойишлар шу билан тўхтамаган. Натижада Бутефлика 2019 йил 2 апрелда истеъфога чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг