Жазоирда эркакни ёқиб юборган 49 киши ўлимга ҳукм қилинди

Олам

image

Жазоир суди бир одамни ўлдирган ва унинг жасадини таҳқирлаган 49 кишини ўлимга ҳукм қилди. Бу ҳақда маҳаллий “Ан-Наҳар” ахборот портали хабар бермоқда.

“Дар-эл-Бейда (Жазоир пойтахти четида) биринчи инстанция суди бугун, 24 ноябрь куни марҳум йигитни ўлдириш ва жасадини ҳақорат қилиш иши бўйича 49 айбланувчига ўлим жазосини тайинлади”, дейилади хабарда.

ОАВ хабарларига кўра, яна 22 киши турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Жазоир полицияси август ойида ўрмонларни ёқишда иштирок этганликда гумон қилинган одамни қонунчиз жазолашда (“самосуд” қилишда) иштирок этганликда гумон қилинган бир неча ўнлаб кишилар ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди.

Жазоир Бош прокуратураси маълумотларига кўра, 11 август куни бир гуруҳ фуқаролар шимолий Тизи-Оузу провинциясининг Ларбаа-Нат-Иратен шаҳрида ўрмонларни ёқишга алоқадорликда гумон қилиб, уч кишини ушлаб олишган ва уларни калтаклашган. Полиция ҳолатга аралашиб, уч кишини бўлинмага олиб борган, бироқ ҳужумчилар улардан бирини полиция бўлимидан олиб чиқишга муваффақ бўлган.

Жамел Бенсмаил исмли эркакни шаҳар майдонида калтаклаб, ёқиб юборишган, оқибатда у вафот этган. Жабрланувчини қутқаришга уринган полиция ходимлари ҳам жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

689

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг