Жазоир Президенти Путинни бутун инсониятнинг дўсти деб атади

Олам

image

Жазоир Президенти Абдулмажид Теббун Россия раҳбари Владимир Путинни бутун инсониятнинг дўсти деб атади. Бу ҳақда у Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида айтиб ўтган.

“Жаноб Президент, сизнинг сўзларингиздан шундай хулосага келдимки, сиз бутун инсониятнинг дўстисиз, Жазоир каби дунёнинг барча мамлакатлари билан дўстсиз”, дейди Теббун.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 июнь куни Кремлда Путин ва Теббун ўртасида музокаралар бўлиб ўтган.

Музокаралар якунида икки давлат ўртасида чуқур стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзоланган.

Бундан ташқари, Россия ва Жазоир раҳбарлари тегишли келишувни имзолаш орқали коинотдан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олган.

Музокаралар чоғида Путин мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик кўп қиррали ва катта салоҳиятга эга эканини таъкидлаган.

У Теббунни иккинчи Россия-Африка саммитига ҳам таклиф қилган. Теббун Россияга қурол етказиб бергани учун миннатдорлик билдирган. Унинг қайд этишича, бу Жазоирга мамлакат мустақиллигини сақлаб қолиш имконини беради.

Шунингдек, у Жазоирнинг BRICS'га қўшилиш жараёнини тезлаштириш зарурлигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Жазоир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made