Жазоир элчиси Ўзбекистонни тарк этяпти
Жамият
−
10 Август 2023 5497 1 дақиқа
Жазоир Халқ демократик Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Бумедиан Геннад дипломатик миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда бугун, 10 август куни Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Саидов Бумедиен Геннадга икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришдаги роли учун миннатдорчилик билдирган.
“Биз жаноб Элчининг Ўзбекистон-Жазоир ўртасидаги икки томонлама муносабатларни бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз ва янги лавозимида муваффақиятлар тилаймиз”, деб айтган Саидов ўз саҳифасида.
Маълумот учун, Бумедиан Геннад 2022 йилнинг 7 ноябрь куни Жазоирнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Президент Сердар Бердимуҳамедов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Язгули Маммедовни лавозимидан озод этган эди. Шунингдек, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тимоти Торлот дипломатик миссиясини якунлаб, унинг ўрнига Ташқи ишлар вазирлигида Шарқий Ўрта ер денгизи департаменти бошлиғи вазифасида ишлаб келган Тимоти Смарт тайинланганди. Шу билан бирга, Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси Гюла Ковач дипломатик миссиясини якунлаганди. Бундан ташқари, тўрт ярим йиллик фаолиятидан сўнг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги тараққиёт дастурининг (БМТТД) доимий вакили Матилда Димовска мамлакатдаги миссиясини тугатган.
Live
Барчаси