Жасур Жалолиддинов “Локомотив”га қайтди

Спорт 1832
image

Ярим мавсум давомида Қозоғистонда фаолият юритган Жасур Жалолиддинов Тошкентнинг “Локомотив” клубига қайтди. Бу ҳақда “темир йўлчилар”нинг расмий сайтида хабар берилди.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон олимпия жамоасининг 20 ёшли ўйинчиси мавсум бошида Қозоғистонинг “Қайрат” клубига ижарага берилган эди. Бош мураббийи Қурбон Бердиев қозоқ жамоасини тарк этгач, ўзбекистонлик футболчи ҳам “Локомотив”га қайтишга қарор қилган.

Жасур Жалолиддинов жорий йилнинг 1-19 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистонда ўтказилган Осиё кубоги U-23нинг энг яхши футболчиларидан бири бўлганди.

Маълумот учун, Жасур Олмаота клубида 7 ўйинда майдонга тушиб, самарадорлик кўрсатмаганди. 20 ёшли футболчи бунгача “Бунёдкор”, “Андижон”, “Локомотив” ҳамда Россиянинг “Локомотив” ва "Тамбов" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 5
Рейтинг: 2.7
t
×