Жариманинг 70 фоизи тўланса, қолганидан воз кечилади – ЙҲХББ
Жамият
−
06 Ноябрь 2020 10227 1 дақиқа
Йўл ҳаркати қоидаларини бузган ҳайдовчилар эндиликда жариманинг 30 фоизидан озод этилиши мумкин. Бу ҳақида ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар беради.
Ҳуқуқбузар ҳайдовчига жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун муддат ичида фуқаро жариманинг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган ҳолатда қолган сумманинг 30 фоизини тўлашдан озод этилади.
Лекин бу имтиёз амал қилмайдиган бир қанча ҳолатлар бор. Aгар ҳайдовчига суд томонидан жарима солинган бўлса ёки жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилинса, шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такрорланган бўлса 30 фоиз жаримадан озод қилиниш имтиёзидан фойдалана олмайди.
Динара Юсупова
Live
Барчаси