Жарималар давлат ғазнасини қоплаш учун ўйлаб топилган...ми?

Жамият

image

ИИВ раҳбарияти ва масъул мутасаддиларидан кундузи чироқ ёқиб ҳаракатланиш оқибатида автомобилларда ёнғин келиб чиқаётгани ҳақидаги хабарлар қанчалик асосли экани сўралди. 

"Биз бундай ҳолатларни Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда ўрганамиз", деган ИИВ Йўл ҳаракати Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Эрали Бозоров. 

Эрали Бозоров кундузи чироқ ёқиб юрилиши туфайли автомобиллар ёниб кетгани ҳақида ИИВда бирорта ҳолат қайд этилмагани, шунингдек, транспорт воситасида келиб чиққан ёнғин сабабларини унинг чироқларига боғлаш тўғри бўлмайди деган фикрларни илгари сурган. 

Очиқ мулоқотда куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб ҳаракатланмаганларга жарима тайинлангани, белгиланган тартибга амал қилмаганлик учун жазо чоралари кундан-кунга қатъийлашиб бормаяптими деган саволни ўртага ташланди. 

Шунингдек, бундай жарималар давлат ғазнасини қоплаш учун ўйлаб топилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда гап-сўзлар кўпайгани, фуқаролар норозилиги авж олаётгани таъкидланди. 

Бунга жавобан, Эрали Бозоров шикоятлар сони ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан камайгани, бунинг сабаби тизимда кадрлар билимини оширишга қаратилаётганини таъкидлаган. 

Шунингдек, ИИВ вакили жарималар жорий қилишдан мақсад пул топиш эмас, аксинча ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш эканлигини айтиб ўтган. 

Ҳозирга қадар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда автомобилларнинг кундузи чироқларини ёқиб юриши сабаб ёнғинлар келиб чиқаётгани ҳақида турли мақолалар, видеолар эълон қилиб келинмоқда. Бунга эса кўплаб автомобилларнинг ишлаб чиқарилганига анча йил бўлгани, айниқса, чироқлар Ўзбекистондаги иссиқ ҳароратга бардош бермаслиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. 

Шунга қарамай ИИВ вакиллари ҳали автомобилларнинг ёниб кетиши ҳақида бирорта маълумот олмагани, бу тартиб ҳаракат ва аҳоли хавфсизлигини ўйлаб қилинганини таъкидлаб келишмоқда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг