Жарима майдонида автомобилга зарар етса, ким жавобгар бўлади? ИИВ вакили изоҳ берди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарори билан 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)ларсиз автомобиль бошқариш тақиқланди. 

Рухсатномасиз ҳаракатланган автомобиллар эса жарима майдонига олина бошлади. Фуқаролар бу борада саволлар юзага келди. Масалан, жарима майдонида автомобилга зарар етса, унга ким жавобгар бўлади? ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров шу саволга жавоб берди.

“Бугунги кунда республикамиз бўйича 233 та жарима майдони фаолият олиб бормоқда. Ушбу жарима майдончаларининг барчаси юридик шахсларга тегишли бўлиб, транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш ушбу юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Жарима майдончасига транспорт воситаси қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида жойлаштирилади.

Транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилгандан кейин унинг сақланиши учун хизмат кўрсатувчи юридик шахс, яъни жарима майдончанинг эгаси жавоб беради.

Яъни, жарима майдончасидаги автомобилга бирор кор-ҳол бўлса, зарар хизмат кўрсатувчи юридик шахс (жарима майдони эгаси) томонидан қопланади”, деди Эрали Бозоров.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 апрель куни автомобилларга махсус рухсатнома бериш тўхтатилди. Республика махсус комиссияси рухсатномасиз ҳаракатланиши мумкин бўлган автомобиллар рўйхатига ўзгартириш киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистон

Баҳолаганлар

206

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг