Жапаровнинг илк хорижий ташрифи қаерга бўлиши очиқланди
Олам
−
25 Январь 2021
13632Қирғизистоннинг янги сайланган Президенти Садир Жапаровнинг биринчи хорижий ташрифи Россияга бўлиши режалаштирилган. Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Равшан Собиров Жогорку Кенешнинг Аграр сиёсат, сув ресурслари, экология қўмитаси йиғилишида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ташриф давомидаги асосий масалалардан бири газ масаласи бўлади.
“Агар бу масала муҳокама қилинадиган бўлса, унда бизнинг халқимиз учун жуда кўп ижобий воқеалар бўлади”, дейди Собиров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев елефон орқали суҳбатда Садир Жапаровни Қирғизистон Республикаси Президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклаб, уни Қозоғистонга таклиф қилганди. Жапаров эса, ушбу таклифга розилигини билдирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь