Жапаров ва Раҳмон 4 йил ёпиқ турган чегарани очди

Олам

image

Бугун, 8 июль куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Тожикистонга борди. Душанбедаги Миллат саройида олий даражадаги учрашув ва музокаралар якунлангач, Қирғизистон ва Тожикистон етакчилари – Садир Жапаров ва Имомали Раҳмон икки давлат чегарасидаги “Қорамиқ”  – “Тожварон” чегара пунктининг очилиш маросимида виртуал тарзда иштирок этди. Бу ҳақда икки давлат раҳбарларининг матбуот хизмати хабар берди.

Қирғизистон ва Тожикистон чегара идоралари раҳбарлари назорат-ўтказиш пунктлари фаолиятини қайта тиклашга тўлиқ тайёр эканликларини маълум қилишди. Президент Садир Жапаров ҳисоботни эшитгач, назорат-ўтказиш пункти фаолиятини бошлаш бўйича кўрсатма берди, шундан сўнг Қирғизистон томонида тўсиқлар кўтарилди.

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ҳам Тожикистон ҳудудидаги назорат-ўтказиш пунктлари фаолиятини қайта тиклашга буйруқ берди ва тўсиқлар кўтарилди.

Маросим Тожикистон ва Қирғизистоннинг Лахш ва Чўн-Олай чегарадош туманлари раҳбарияти ва аҳолиси иштирокида бўлиб ўтди.

Маълумот учун, Қирғиз-тожик чегараси 2021-йилнинг май ойида ёпилган ва “Қорамиқ” назорат-ўтказиш пункти тўрт йил давомида ишламаган. Бугундан бошлаб у икки томонлама ишни тўлиқ тиклади.

Эслатиб ўтамиз, 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев      Хўжанд шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан уч томонлама учрашувда иштирок этганди. Учрашув якунида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланди ҳамда уч давлат раҳбарларининг Қўшма декларацияси қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Қирғизистон Имомали Раҳмон Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг