Жапаров ва Путин тожик-қирғиз масаласини муҳокама қилди

Олам

image

Бугун, 10 май куни Россия томонининг ташаббуси билан Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича. давлат раҳбарлари бир-бирларини “Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 76 йиллиги билан” табриклаган. Россия Президенти шунингдек, Қирғизистон халқини Қирғизистон Республикасининг янги Конституцияси қабул қилиниши ва кучга кириши билан табриклаган.

Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари, шунингдек, яқинда давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмидаги можаро билан боғлиқ вазият муҳокама қилинган. Владимир Путин Россия Федерацияси Қирғизистон Республикасига чегара можаросининг гуманитар оқибатларини бартараф этишда зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини айтган.

Шунингдек, давлат раҳбарлари коронавирус пандемиясига қарши чоралар, шу жумладан Қирғизистонга Россия вактсиналарини этказиб беришни муҳокама қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 май куни Москвада Тожикистон ва Россия Президентлари Имомали Раҳмон ҳамда Владимир Путин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Қирғизистон Путин Жапаров

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг