Жапаров Си Цзиньпин ҳузурига боришдан олдин ўзини изоляция қилди
Олам
−
24 Январь 2022 7937 1 дақиқа
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Хитойга бўлажак амалий ташрифи муносабати билан масофавий иш режимига ўтди, бироқ тўлиқ иш тартибини сақлаб қолади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар қилган.
Қайд этилишича, Президентнинг масофий иш режимига ўтиши дунёда коронавирус билан боғлиқ ҳозирги вазиятда эпидемиологик хавфсизлик нуқтаи назаридан зарур.
Маълумот ўрнида, Садир Жапаров жорий йилнинг 3-5 февраль кунлари Хитойда бўлади. Хитойда у Пекиндаги Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади, шунингдек ХХР раиси Си Цзиньпин билан икки томонлама учрашув ўтказади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь