Жапаров шифохонага ётқизилди
Олам
−
28 апрел 2022 16373 1 дақиқа
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров юракдаги оғриқлар ва қон босимининг пасайиши туфайли шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 28 апрель куни эрталаб Оқилбек Жапаров юракдаги оғриқлар ва қон босимининг пасайиши шикоятлари билан шифохонага ётқизилган.
Жапаровда ўтказилган электрокардиография ва коронар ангиография муолажаларида миокард инфарктини тасдиқламаган, аммо юрак томирларининг спазмини аниқланган.
Ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг соғлиғи барқарор ва қониқарли. Бироқ, шифокорлар Жапаров шифохонада даволаниши кераклигини айтган.
Live
Барчаси